Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди
Фото: Boxing Uzbekistan
Жорий йилнинг 1-11 август кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳри ёшлар ва 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган боксчилар умумжамоа ҳисобида медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси хабар берди.
9 август куни турнирнинг ўсмирлар (19 ёшгача бўлган боксчилар) ўртасидаги мусобақалари якунланди ва ўзбекистонлик боксчилар 7 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиққан ҳолда умуман жамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Кеча, 11 август куни ёшлар (22 ёшгача бўлган боксчилар) ўртасидаги беллашувлар ҳам ўз ниҳоясига етди.
Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон U-22 жамоаси 8 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиқди. Ушбу кўрсаткич билан жамоа яна бир бор қитъада биринчи бўлди. Шу тариқа икки ёш тоифасини ўз ичига олган мусобақада ўзбекистонлик боксчилар жами 15 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди.

Аҳамиятлиси шундаки, тарихда илк бор «World Boxing» ташкилоти томонидан ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига 38 нафар боксчи билан борган Ўзбекистон терма жамоаси 31 та медаль билан ортга қайтди.
U-19 тоифасида ғолиб ва совриндор бўлганлар:
Олтин медаль:
-65 кг. Жаҳонгир Зайниддинов
-70 кг. Абдулазиз Жўрақулов
-80 кг. Норбек Абдуллаев
-85 кг. Самир Собиров
+90 кг. Ислам Салиҳов
-60 кг. Севара Маматова
+80 кг. Собирахон Шаҳобиддинова
Кумуш медаль:
-75 кг. Муҳаммаджон Яқупбоев
-48 кг. Мафтуна Мусурмонова
-70 кг. Райҳона Қурбонбоева
Бронза медаль:
-60 кг. Абдураҳмон Маҳмуджонов
-75 кг. Мафтуна Янгиева
-80 кг. Рухшона Парпиева
U-22 тоифасида ғолиб ва совриндор бўлганлар:
Олтин медаль:
-55 кг. Самандар Олимов
-65 кг. Саят Илясов
-70 кг. Муҳаммадазизбек Исмоилов
-75 кг. Шавкатжон Болтаев
-85 кг. Абдулазиз Абдураҳмонов
+90 кг. Ҳалимжон Мамасолиев
-51 кг. Гулсевар Ғаниева
-57 кг. Хуморабону Мамажонова
Кумуш медаль:
-60 кг. Шоҳруҳ Абдумаликов
-80 кг. Раҳматилло Бойматов
-90 кг. Шаҳзод Полвонов
-48 кг. Робияхон Бахтиёрова
-54 кг. Узукжамол Юнусова
-70 кг. Ойша Тоирова
Бронза медаль:
-50 кг. Беҳруз Холдоров
-60 кг. Одинахон Исмоилова
-65 кг. Моҳира Аҳмедова
+81 кг. Диёрахон Абдуманнобова
Бугун, 12 август куни эрталаб қаҳрамонлар Ватанга қайтиб келди.
Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, федерация расмийлари, ОАВ вакиллари ва спортчиларнинг яқинлари тантанали равишда кутиб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг