Ўзбекистон 9 ойда 44,4 миллион долларга тенг цемент экспорт қилди

10:27 13 Ноябрь 2025 Иқтисодиёт
116 0

Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида 4 та хорижий давлатга қиймати 44,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,1 миллион тонна цемент экспорт қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон цемент етказиб берган давлатлар қуйидагича тақсимланган:

  • Қирғиз Республикаси – 488 минг 740 тонна;
  • Қозоғистон – 316 минг 794 тонна;
  • Афғонистон – 272 минг 739 тонна;
  • Тожикистон – 267 тонна.

Қўмита маълумотларига кўра, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 794,6 минг тоннага ёки 3,8 баробарга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер