Ўзбек олимаси АҚШда олтин медаль билан мукофотланди
Америка Қўшма Штатларининг Калифорния штати Санта Клара шаҳрида Силикон водийси Халқаро ихтирочилар инновацион фестивали — “The Silicon Valley international invention festival (SVIIF)” бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, унда илк бор ўзбекистонлик олима аёл, Тошкент давлат техника университети кафедраси мудири Параҳат Матякубова иштирок этди.
Матякубова фестиваль доирасида ташкил килинган танловда “SVIIF-2024” — “The Finals” номинацияси бўйича “Ихтирочи мутахассис махсус соврини” ҳамда олтин медаль билан тақдирланди.
Маълумот учун, олимага ушбу мукофот дон маҳсулотлари ва қаттик сочилувчан материалларнинг намлигини назорат қилиш қурилмаси учун олган патенти учун топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг