Озарбайжонда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида мамлакатимизнинг Боку шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев иштирок этдилар.
Етакчилар рамзий тасмани кесиб, дипломатик ваколатхонанинг янги биносини тантанали равишда очдилар.
Давлат раҳбарлари дипломатларнинг икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган самарали фаолияти учун яратилган шароитлар билан танишди.
Элчихона заллари Ўзбекистон ҳудудлари номи билан аталган. Президентимиз халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик рамзи сифатида заллардан бирига Қорабоғ номини беришни таклиф этди.
Якунда Президентлар элчихонанинг Фахрий меҳмонлар китобига тилакларини ёзиб қолдирдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг