Ўтган 6 ойда 1 млн қирғизистонлик туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган

16:46 13 Июль 2024 Welcome to uzbekistan
994 0

Статистика агентлигининг хабар беришича, Ўзбекистонга 2024 йилнинг январьиюнь ойларида 3,5 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган.

Маълум қилинишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 415,6 минг нафарга ёки 13,3 фоизга ошган.

Ўтган олти ойда Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

  • Қирғизистон — 1 миллион 57,4 минг нафар;
  • Тожикистон — 1 миллион 46,2 минг нафар;
  • Қозоғистон — 668,4 минг нафар;
  • Россия — 364,5 минг нафар;
  • Туркманистон — 67,2 минг нафар;
  • Туркия — 51,9 минг нафар;
  • Хитой — 28,7 минг нафар;
  • Ҳиндистон — 28,2 минг нафар;
  • Жанубий Корея — 19,6 минг нафар;
  • Италия — 17,7 минг нафар;
  • Бошқа давлатлар — 181 минг нафар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?