Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи якунланди
Кеча, 14 октябрь куни Осиё минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг тўртинчи босқичининг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унга кўра, Саудия Арабистони ва Қатар терма жамоалари Жаҳон чемпионатига йўл олди.
Қатар терма жамоаси ушбу босқичнинг дастлабки ўйинида Уммон Султонлиги терма жамоаси билан дуранг ўйнаб, имкониятларини анча пасайтириб юборган эди. Аммо, сўнгги баҳсда Лопетеги шогирдлари гуруҳдаги асосий рақиби Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасини мағлуб этишни уддалади ва шу тариқа 4 очко билан гуруҳда 1-ўринни эгаллаган ҳолда Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди.
Саудия Арабистони терма жамоаси эса дастлабки ўйинда Индонезияни 3:2 ҳисоби билан мағлуб этганди. Кеча жамоа гуруҳдаги асосий рақиби Ироқ термаси билан 0:0 ҳисоби билан дуранг ўйнади. Ўз навбатида Ироқ терма жамоаси Индонезияни 1:0 ҳисоби билан мағлуб этганди. Шу boisдан урилган гўллар сони кўплиги сабаб Саудия Арабистони терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди.
Маълумот учун, Осиёда Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги босқичи ноябрь ойида бўлиб ўтади. Унда Ироқ ва Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоалари яна битта йўлланма учун кураш олиб боради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг