“Oscar” мукофотига номзодларни эълон қилиш бошланди

Кино санъати ва фанлари академияси “Oscar” мукофоти учун 10 та номинация бўйича қисқа номзодлар рўйхатини эълон қилди.
Бу рўйхатдан ҳужжатли тўлиқ метражли фильм, ҳужжатли қисқа метражли фильм, халқаро бадиий фильм, грим ва соч турмаги, мусиқа (асл мусиқа), мусиқа (асл қўшиқ), анимацион қисқа метражли фильм, жонли ижроли қисқа метражли фильм, овоз ва визуал эффект йўналишлари жой олган.
“Энг яхши хорижий бадиий филм” номинациясига 15 та киноасар киритилди. Улар орасида “Мен ҳали шу ердаман”, “Эмилия Перес”, “Игнали қиз”, “Тўлқинлар” ҳамда Исландия, Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Латвия, Норвегия, Фаластин ва Таиланд киноусталари тақдим этган ишлар бор.
“Энг яхши ҳужжатли филм” йўналиши листга “Қора қути кундаликлари“, “Дагомея”, “Фрида”, “Голливудгейт” ва “Чинни уруши” киритилди.
“Энг яхши мусиқа” номинациясига “Номзодлар”, “Конклав”, “Ёввойи робот”, ”Битлжус Битлжус” ва “Бошқотирма-2” даъвогарлик қилмоқда.
Шунингдек, “Энг яхши қисқа метражли ҳужжатли филм”, “Энг яхши грим ва соч турмаги”, “Энг яхши қўшиқ”, “Энг яхши қисқа метражли мултфилм”, “Энг яхши қисқа метражли бадиий филм”, “Энг яхши овоз” ва “Энг яхши визуал эффектлар” номинацияларида “Oscar”га номзодлар рўйхати эълон қилинди.
Мукофот жами 23 та номинацияда тақдим этилади. Қолган йўналишлар 2025 йилнинг январь ойида эълон қилиниши кутилмоқда.
Мукофотларини тантанали топшириш маросими эса 2025 йилнинг 2 мартида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг