Ўрта чирчиқлик чемпион
Ўрта Чирчиқ туманидаги “Янгилик” маҳалласида яшовчи Айтжан Холмаханов 2010 йилдан буён Воҳид Темиров мураббийлигида юнон-рум спорт тури билан мунтазам шуғулланиб келади. У “Халқаро тоифадаги спорт устаси” мақомига эришган, 2018 йилидан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.
Ўзбекистон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб келаётган бу спортчи ўз вазн тоифасида эндиликда халқаро мусобақаларда ҳам ғолиблик нашидасини суриб келмоқда. 2022 йил Италияда 17 ёшли ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида 1-ўринни эгаллагани эътирофга молик.

Айтжан шу йил баҳорда Иорданияда катталар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, ғолибликка эришди. Болгариянинг Самоков шаҳрида 17-24 август кунлари ёшлар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида вакилимиз барча рақиблардан устун келиб, 1-ўринни эгаллади.
Ўрта чирчиқлик чемпион йигит шу кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида ўтказиладиган навбатдаги жаҳон чемпионатига йўл олади. Айтжан Холмаханов 63 кг вазн тоифасида майдонга тушиб, жаҳон чемпионати ғолиблиги учун курашади.
Отабек ИСРОИЛОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг