«Орият» тадбирлари: ОИТСга чалинган аёл «хизмати», тунги клубдаги гиёҳванд моддалар савдоси ва «бангихона»

ДХХ ва ИИВ тузилмалари томонидан 8-9 февраль кунлари мамлакатимиз миқёсида «Орият» кенг кўламли тадбирлари ўтказилди.
Ахлоқ ва соғлиққа қарши қаратилган жиноятларни аниқлаш, ОИВ (ОИТС), тери-таносил ҳамда бошқа турдаги юқумли касалликларни аҳоли орасида тарқалишининг олдини олиш мақсадида сауналар, СПА салонлар, массажхоналар, караоке барлар, меҳмонхоналар, хостеллар ва тунги клублар каби жами 362 та масканларда 506 та рейд тадбирлари ўтказилди.
Текширилган объектларда аҳоли саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган жами 2 469 нафар шахслар билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва уларнинг 968 нафари мобил тарзда шифокор кўригидан ўтказилиб, тегишли тиббий хулосаларни олди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича қўзғатилган 155 та жиноят ишлари доирасида 159 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилди. 437 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, 1 236 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда уларнинг 624 нафари расмий огоҳлантирилди.
Аниқланган ҳолатлардан бирида, 2005 йилда туғилган аёл ОИТСга қарши курашиш марказида рўйхатда туриб, бошқа шахслар билан тартибсиз жинсий алоқа қилган тақдирда, жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилганига қарамасдан 5 киши билан жинсий алоқа қилганлиги аниқланди. Турли миқдордаги пул эвазига хизмат кўрсатиб, ушбу шахсларни ОИВ инфекцияси юқиши хавфи остида қолдирганлиги учун унга Жиноят Кодексининг 113-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Хоразм вилоятида ўтказилган рейд тадбирлари давомида Янгибозор туманидаги тунги клуб иш бошқарувчиси бўлган 2004 йилда туғилган шахс клубда мижозларга гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. Ҳодиса жойидан гиёҳвандлик воситаси, 2 дона бита, 2 дона пичоқ ва 1 дона электрошокер ашёвий далил сифатида олинди.
1986 йилда туғилган шахс эса 2 нафар жиноий шериклари билан бирга Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги хонадонда синтетик гиёҳвандлик воситасини игна орқали қабул қилиб, «бангихона» ташкил этганлиги аниқланган. Ўтказилган шахсий тинтувлар жараёнида улардан бирининг ёнида қора рангли пакетга ўралган синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг