Оқава сув тармоқларини яхшилаш – долзарб

Фото: Абдулазиз Йўлдошев / Халқ сўзи
“Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида тозалаш иншоотлари ва канализация тизимларини реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида Самарқанд шаҳрида Жаҳон банки томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан 2016-2021 йилларда сув тозалаш тизимини янгилаш ишлари олиб борилди.
Жумладан, Фарҳод шаҳарчасидаги қуввати 3 минг метр куб бўлган оқава сув тозалаш иншооти тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Жами 93,2 километр оқава тармоқлари қурилиб, таъмирланди. Шунингдек, Самарқанд тумани Захлик қишлоғидаги оқава сув тозалаш иншооти ва 5 та насос станцияси ишга туширилиши натижасида 80 мингдан зиёд аҳолига зарур қулайлик яратилди.
Лойиҳа доирасида фойдаланишга топширилган оқава сув иншоотлари жаҳондаги етакчи компанияларнинг муҳандислари билан ҳамкорликда амалга оширилгани эътиборли жиҳатдир. Масалан, Захлик қишлоғида бу турдаги иншоот тўлиқ халқаро стандартларга жавоб берувчи “А” тоифага эга бўлиб, тозаланган сувнинг сифати намуна бўладиган даражада.
Беш йил давомида Самарқандда бир неча сув тозалаш иншоотлари реконструкция қилиниб, янги тармоқлар қурилди. Эндиликда бир кеча-кундузда 140 минг метр куб оқава сувни тозалаш имконига эга бўлган иншоотлар 500 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
Бу борадаги лойиҳалар тўхтагани йўқ. Тез орада Каттақўрғон шаҳрида ҳам сув тозалаш иншоотлари ва станциялари, шунингдек, оқава сув тармоқларини яхшилаш чора-тадбирларига киришилади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг