Она – юрт мадҳига етари йўқдир
Фото: «Халқ сўзи»
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Куй – қўшиқ кўп. Улар орасида она – юрт мадҳига етари йўқ. Зеро, биздан абадият қўнғироғи бўлиб фақат Ватан қолади. Ўзгаси ўткинчидир. Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида ўтказилган «Ватан манзумаси» адабий-маърифий тадбирини томоша қилиб, шундай фикр кўнгилдан кечди.
Ички ишлар, Мудофаа, Маданият вазирликлари, Ёзувчилар уюшмаси ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз пойтахтидан келган санъаткорлар, шоирлар, иқтидорли ёшлар иштирок этишди. Анжуманда Эркин Воҳидов, Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева, Усмон Азим, Азим Суюн каби таниқли шоирларнинг она – юртни мадҳ этувчи шеърлари ёд ўқилди, Ватан, она, дўстлик ва тинчликни тараннум этувчи куй – қўшиқлар янгради. Ватанпарварлик, мардлик ва жасорат, миллий қадриятларни асраб – авайлаш, эл фаровонлиги учун қайғуриш каби эзгу фазилат ва интилишлар саҳна кўринишлари орқали намойиш этилди.
– «Ватан манзумаси» исми жисмига муносиб анжуман экан, – дейди меҳнат фахрийси, «Эл – юрт ҳурмати» ордени соҳиби Беҳбуд Жумаев. – Кузатганингиздек, томошабинларнинг аксарияти ёшлардан иборат. Бу ерда ўқилган шеърлар, янграган қўшиқлар уларнинг онгу шуурида она – юртга меҳру муҳаббат, садоқат туйғуларини сингдириши муқаррар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг