Омонат баҳорнинг ҳар бир куни — тўй!!!
Гул фасли
Ерда нафис шивир — бойчечак саси,
Баҳорнинг ташрифи азал шунақа.
Қуёш табассуми...
Куртак хандаси —
Кулги-яллаларга тўлар минтақа.
Мўъжиза юз берар...
Парво қилмайсан,
Қара, сендан ўзга ҳамма маҳлиё.
Сени ром этмасми гул фасли — чаман,
Имконинг баҳордан имконлими ё?!
Атиргулнинг битта барра тиканин
Ясамоқ қўлингдан келармикан, айт?
Майсани улғайтган буғдой эканин
Ҳис этсанг, “Тасанно!!!” дегайсан бу пайт!
Кечаги чанг қирлар — ям-яшил гилам,
Тунов кун чўп эди бу боғлар гули.
Во ажаб, гулгундир капалаклар ҳам,
Табиатнинг сеҳри — баҳор маҳсули!!
Тағин ғафлат ичра қолмагил, ай, жон,
Кўчат эк, боғ ярат, бекор ишни қўй.
Кўркамлик — дил майли, баҳраси — эҳсон,
Омонат баҳорнинг ҳар бир куни — тўй!!!
Сафар ОЛЛОЁР
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг