Олтинсойда 32 минг хонадоннинг электр таъминотини яхшиловчи лойиҳага старт берилди

12:03 03 Август 2023 Иқтисодиёт
1062 0

Олтинсой туманида 110/35/10 кВ қувватга эга “Олтинсой” подстанцияси, 19 километрлик 110 кВли ҳаво тармоғи ҳамда 25 000 кВАли 2 та трансформатор пункти қурилиши бошланди. 

Аҳоли фаровонлигига хизмат қилувчи мазкур лойиҳа туман инфратузилмасини янада ривожлантириш, хусусан, 32 минг хонадон, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқлари, ишлаб чиқариш корхоналари электр таъминотини яхшилашга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?