Олтиннинг нархи тарихий рекорд даражага ошди
Иллюстратив фото
Жаҳон биржаларида олтиннинг нархи янги рекорд кўрсаткичга етди ва биринчи марта унинг бир унцияси (28,3495 грамм)ни қиймати 3500 доллардан ошди.
Хусусан, Чикаго товар биржасидаги савдо маълумотларига кўра, июнь ойидаги олтин фьючерслари нархи 2,3 фоизга ошиб, бир унция учун 3504,2 долларга етди.
«Bloomberg» агентлигининг ёзишича, олтин нархининг ошиши, доллар курсининг пасайишига АҚШ Федерал захира тизими президент Дональд Трамп томонидан танқид қилингани сабаб бўлган. Бу омиллар хавфсиз актив сифатида олтинга талабни оширди. Қимматбаҳо металлар нархининг ошишига савдо урушларининг таъсири ҳақидаги доимий хавотирлар ҳам туртки берган.
Доллар асосий валюталарга нисбатан заифлашди, бу эса таҳлилчиларнинг фикрича, Трампнинг Федерал захира тизими раиси Жером Пауэлл ҳақидаги сўнгги изоҳлари билан боғлиқ. Гап шундаки, Оқ уй раҳбари яна бир бор Федерал захира тизимидан фоиз ставкаларини пасайтиришни талаб қилди. Бу эса мамлакат иқтисодиётига ишончни заифлаштирмоқда. Ўз навбатида, заиф доллар олтинни бошқа мамлакатлар инвесторлари учун янада жозибадор қилмоқда.
Аввалроқ, Comex биржасида олтин нархи 1,72 фоизга ошиб, унинг бир троя унцияси (31,1035 грамм)ни баҳоси 3450 доллардан ошганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
- Тилда пайдо бўладиган ўзгаришлар саратон касаллигининг нозик аломати бўлиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг