«Олтин тўп»га ким лойиқ? Месси ўз танловини амалга оширди
Аргентина терма жамоаси ҳамда «Интер Маями» ҳужумчиси Лионель Месси 2024 йилги «Олтин тўп»ни ҳамма тахмин қилаётганидек «Реал Мадрид» ва Бразилия терма жамоаси аъзоси Винисиус эмас, ўзининг терма жамоадаги шериги қўлга киритиши кераклигини билдирди. Бу ҳақда «Goal» нашри ёзган.
Гап шундаки, 8 карра «Олтин тўп» соҳиби Аргентина ва «Интер» жамоаси аъзоси Лаутаро Мартинес «Олтин тўп»ни қўлга киритиши керак деб ҳисоблайди.
«У жуда ажойиб мавсум ўтказди. Америка Кубогида энг яхши тўпурар бўлди ҳамда финалда гол урди. Лаутаро совринга бошқалардан кўра кўпроқ лойиқ», дейди Месси.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Мартинес 2024 йилда «Интер» сафида Италия чемпионлигини қўлга киритди, шунингдек, А Церияда энг яхши тўпурарга айланди. Аргентина терма жамоаси билан бирга Америка Кубогида зафар қучди ва тўпурар бўлди.
«Олтин тўп» совринини топшириш маросими 28 октябр куни Парижнинг Шатле театрида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг