“Oltin Humo” Миллий кино тақдимотининг барча номинацияси бўйича илк совриндорлар номи аниқ бўлди

22:49 10 Апрель 2019 Маданият
3337 0

“Халқ сўзи ONLINE”. Юлдуз Ўрмонова/Тошкент. “Oltin Humo” Миллий кино тақдимотининг барча номинацияси бўйича илк совриндорлар маълум бўлди. Демак, қуйидаги киноижодкорлар келгусида “Ўзбекистон “Оскар”и бўлиши кутилаётган миллий тақдимотнинг дастлабки лауреатларига айландилар.

“Ўзбек киноматографиясига қўшган ҳиссаси учун” Махсус мукофоти совриндорлари:

1. Бахтиёр Ихтиёров;

2. Сайрам Исаева;

3. Хайрулла Саъдиев;

4. Ҳабибулла Файзиев.

Ғолиблар:

1. “Икки элнинг суюкли фарзанди” ҳужжатли фильми — “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинациясида;

2. “Довюрак ошпаз” мультфильми (реж. Нозим Тўлахўжаев) — “Энг яхши анимацион фильм” номинациясида;

3. Лазиз Ғаниев (“Элпарвар” фильмидаги иши учун) — “Энг яхши графика иши” номинациясида;

4. Анвар Файзуллаев (“Тинчлик ортида” фильмидаги иши учун) — “Энг яхши овоз режиссёри” номинациясида;

5. Валентина Абдуқундузова (“Исломхўжа” фильмидаги иши учун) — “Энг яхши грим рассоми” номинациясида;

6. Қудратилла Дадажонов (“Иссиқ нон” фильмидаги иши учун) — “Энг яхши монтаж иши” номинациясида;

7. Нина Добрина — “Энг яхши либослар бўйича рассом” номинациясида;

8. Акмал Саидов (“Исломхўжа” фильмидаги иши учун) — “Энг яхши рассом” номинациясида;

9. Рашид Маликов (“Сабот” фильми учун) — “Энг яхши режиссёрлик иши” номинациясида;

10. Муяссар Бердиқулова (“Назира” фильмидаги роли учун) — “Энг яхши актриса” номинациясида;

11. Карим Мирходиев (“Сабот” фильмидаги роли учун) — “Энг яхши актёр” номинациясида;

12. “Васият” фильми (реж. Саид Мухторов) — “Томошабин меҳрини қозонган фильм” номинациясида;

13. “Омнибус” гуруҳи (“Назира” ва “Элпарвар” фильмларидаги иши учун) — “Энг яхши кинобастакор” номинациясида;

14. Умид Ҳамдамов (“Иссиқ нон” фильми учун) — “Энг яхши сценарий” номинациясида;

15. “Иссиқ нон” фильми — “Йилнинг энг яхши фильми” номинациясида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?