Олтиариқ узуми мўъжизаси
Ушбу туман миришкорлари ўз хонадонида деҳқончилик қилиб улкан даромадга эга бўлмоқда
Айни пайтда Олтиариқ туманида аҳоли хонадонларида 4 минг гектар ерда узум парваришланяпти. Ҳовли уйлар ташқарисида қўшимча яна 1 минг гектар ерда узум етиштирилади.

Олтиариқ туманида узум етиштиришда билим ва амалий кўникмаларни ошириш бўйича 10-13 июль кунлари ўтказилаётган семинар-тренингда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлардан 500 нафардан зиёд вакиллар иштирок этмоқда. Биринчи ва иккинчи сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, тадбиркор ва фермерлардан иборат вилоят делегациялари аъзолари олтиариқлик энг миришкор узумчилар хонадонлари тажрибасини ўрганишяпти.
Узумчилик «профессорлари» Исақжон Бойматов, Ҳусанбой Ғофуров, Собиржон Мамасоттиев каби ўнлаб хонадонлардаги юзма-юз суҳбатларда узум томорқадаги мўъжиза, миллион-миллион даромад манбаи эканлиги таъкидланди.

— Хонадонимизда ва деҳқон хўжалиги сифатида ташкил этилган узум боғимизда «Ҳусайни», «Ризамат ота», «Келин бармоқ», «Қора шаҳзода», «Шоҳонак» сингари йигирмадан ортиқ узум навлари парваришланади,-дейди 80 ёшли Собиржон ота Мамасоттиев. – Ҳозирги кунда туманимизда етиштирилаётган узум Россия, Марказий Осиё, Хитой, БАА каби ўнлаб давлатларга экспорт қилинмоқда.
Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг