Олмаотадаги аэропортда жасорат кўрсатган Муса Абдурайим «Ер юзидаги энг жасур инсон» унвони билан тақдирланди
 
                Жаҳон бокс кенгаши (WBC) қозоғистонлик собиқ спортчи Муса Абдурайимни «Ер юзидаги энг жасур инсон» унвони билан тақдирлади. Бу ҳақда WBC ўзининг расмий ижтимоий тармоқлари орқали маълум қилди. Ушбу юксак мукофот Муса Абдрайимнинг жасоратли ҳаракати учун берилди.
Маълумки, 7 март куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги аэропортнинг ички рейслар терминалида фавқулодда ҳодиса юз берганди. Номаълум шахс йўловчи сифатида терминалга кириб, аэропорт ходимидан ҳужжат сўралганида, у кутилмаганда аёл ходимнинг сочидан тортиб, унга пичоқ билан таҳдид қила бошлаган. Ҳодиса жойида бўлган Муса Абдурайим вазиятга аралашиб, жиноятчининг қўлидаги пичоқни тортиб олиб, уни зарарсизлантирди.
Воқеага гувоҳ бўлган Абдурайим тезда ҳаракат қилиб, аёлни қутқариш учун ташаббус кўрсатган. У бу ҳақда ўз фикрини билдириб, шундай деди: «Мен фақат қичқириқ эшитдим ва ўша томонга югурдим. Эркак аёлнинг сочидан тортиб, пичоқ билан таҳдид қилаётганини кўрганимда, уни қутқаришга ҳаракат қилдим. Ўша пайтда: «Агар у менинг қизим бўлса-чи?», деб ўйладим. Кейин эса шунчаки бурчимни бажардим».
Жаҳон бокс кенгаши Муса Абдурайимнинг бу жасоратини алоҳида эътироф этиб, унинг ҳаракати яхшилик, бирдамлик ва инсонпарварликнинг ёрқин намунаси эканини таъкидлади. Ушбу мукофот спортдаги ютуқлари билан бир қаторда, ижтимоий масъулиятни ҳам ўз зиммасига олган шахсларга берилади.
Маълумот учун, 52 ёшли Муса Абдурайим илгари жанговар санъат, кикбоксинг ва тай бокс билан шуғулланган. У ўз фаолияти давомида бир неча бор мусобақаларда ғолиб чиқиб, турли медалларга сазовор бўлган. Унинг жасорати нафақат спорт оламида, балки бутун жамиятда ҳурмат ва эътирофга лойиқ деб топилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг