Олмалиқда қарийб 500 млн сўмлик қўлбола алкоголь маҳсулотлари фош этилди

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида тахминий қиймати 492,8 миллион сўм бўлган қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Олмалиқ шаҳри бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда «А.Н.» МЧЖ раҳбари Б.Х. «А.Темур» кўчасидаги савдо дўконида кирим ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 492,8 млн сўмлик 2 203 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби ҳолат Департаментнинг Қонликўл тумани бўлими ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Я. (муқаддам судланган) бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда, қўлбола усулда тайёрланган 588 дона алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида Қўнғирот туманига олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг