Олис ҳудудларда истиқлол шукуҳи
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Қашқадарё вилоятида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида “Умуммиллий бирдамлик фестивали” бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маҳаллалар уюшмаси, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ва бошқа бир қатор масъул ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Фестиваль доирасида таниқли олимлар, зиёлилар ҳамда санъат намояндалари Миришкор, Касби, Косон, Қарши туманлари ҳамда Қарши шаҳрида аҳоли билан маънавий-маърифий учрашувлар ўтказишди, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқаролар хонадонларига бориб, уларни байрам билан қутлашди. Санъаткорлар иштирокидаги чиқишлар барчага бирдек завқу шавқ улашди.
— Фестиваль доирасида 70 та маҳаллада турли тадбирлар ўтказилди, — дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари, сенатор Комила Карамова. — Айниқса, “Инсон қадри” лойиҳаси давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатилгани, “Китоб марафони” доирасида Миришкор тумани ахборот-кутубхона маркази ҳамда ёшларга 400 дан ортиқ бадиий адабиётлар тарқатилгани эътиборга лойиқ. “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ўтказилган гала-концерт ҳам аҳолини бир мақсад йўлида жамлашда аҳамиятли бўлди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг