Олимлар тасодифан янги қон гуруҳини аниқладилар
Иллюстратив фото
Француз олимлари қирқ саккизинчи қон гуруҳини аниқладилар. Бу ҳақда Буюк Британиянинг «Independent» нашри хабар бермоқда.
Франциянинг Гваделупа ҳудудида яшовчи фуқаронинг қонини таҳлил қилганда, ҳатто унинг туғишган қариндошлари ҳам у учун донор бўла олмаслиги аниқланди. Гап шундаки, аёлнинг қон плазмаси ҳар бир потенциал донор намунасини рад этди. Ҳозирча бу беморга ўхшаш қон гуруҳига эга бўлган бошқа одам топилмади.
Тўртта қон гуруҳи ва резус-фактор омилига қўшимча равишда, инсон қони қизил қон ҳужайраларини қоплайдиган оқсиллар ва шакар миқдорининг фарқлари билан белгиланадиган ўнлаб бошқа параметрларга эга.
Барча донорлик материалларини рад этишининг сабабини аниқлаш учун олимлар аёлнинг ДНКсини тўлиқ ўрганишди ва ҳужайра мембраналарида муҳим молекулага маълум бир шакар қўшиш учун жавоб берадиган фермент ишлаб чиқарадиган PIGZ генида мутацияни аниқладилар. Унинг қонида шакарнинг йўқлиги туфайли қизил қон таначалари юзасида молекула тузилиши ўзгарган ва у қон янги турига эга бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг