Олимлар чўчқанинг буйрагини макакага кўчириб ўтказишди

19:49 01 Декабрь 2024 Дунё
351 0

Хитойлик олимлар томонидан макакага кўчириб ўтказилган генетик жиҳатдан ўзгартирилган (GMO) чўчқа буйрагида 184 кун давомида муаммо кузатилмади. Бу Хитойда ксенотрансплантация соҳасида ютуқ бўлди, дея хабар беради Global Times тадқиқот нашрига таяниб.

«Ухандаги Хуажун фан ва технология университетининг Тонжи касалхонасининг орган трансплантацияси бўйича тадқиқот гуруҳи катта ютуққа эришди – генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқанинг кўчириб ўтказилган буйраги макака маймунининг танасида 184 кун давомида сақланиб қолди», деб ёзади газета.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?