«Ойналари очиқ бўлса ҳам фарзандингизни автомобилда қолдирманг»: Пойтахт ИИББ ҳавонинг кескин исиши туфайли ота-оналарни ҳушёрликка чақирди

13:37 03 Май 2025 Жамият
270 0

Айни кунларда ҳаво ҳароратининг кескин ортиб бораётгани туфайли Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ота-оналарга мурожаат билан чиқди.

«Кундузги вақтда ҳаво ҳарорати кескин ортиб бормоқда. Бундай пайтда ёш болалар ва кекса кишиларни жазирама таъсиридан муҳофаза қилиш мақсадга мувофиқдир. Фарзандларингизни, ойналари очиқ бўлса ҳам автомашина салонида қолдирманг», дейилади бошқарма мурожаатида.

Шунингдек, «Ўзгидромет» янги ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини ҳам эълон қилди. Маълум бўлишича, 5-7 май кунлари айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5 майда 15-20 даража, 6-7 майда 18-23 даража, кундузи 5-6 майда 32-37 даража, 7 майда 30-35 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 5 майда 30-35 даража, 6-7 майда 32-37 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?