Оилаларга қўшимча даромад
Фото: “Халқ сўзи”
Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида жойлашган “Ўқчи” МФЙнинг асосий драйвери мева-сабзавот етиштириш бўлиб, аҳоли хонадонларида етиштирилаётган ширин-шакар мевалар, сархил сабзавотлар водий бозорларида анча машҳур.
— 5300 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган маҳалламизда ҳар бир оила ўз томорқасидан яхши даромад олади, — дейди “Ўқчи” МФЙ раиси Обиджон Солиев. — Маҳалламизда йилига тўрт маротабагача ҳосил олиб, етиштирган маҳсулотини хорижга экспорт қилаётган миришкор оилалар кўпчиликни ташкил этади.
Меҳнат фахрийлари Юсуфбек ва Ҳикматхон Рўзматовлар мўъжазгина томорқасида ҳар йили ўртача 2 тонна узум етиштирилади. Узумни маҳаллий тадбиркорлар кўмагида экспорт қилиш орқали ушбу оила йилига 18 – 20 миллион сўм даромад олади.
Шунингдек, хонадондаги 4 сотих ерда аччиқ қалампирнинг 5 хил нави парваришланиб, ҳар сотих ердан 2,5 – 4 миллион сўм даромадга эга бўлишади. Эрта кўкламда буюртма асосида қалампир кўчатлари тайёрлаб бериш оиланинг яна бир қўшимча даромад манбаидир. Консерва қилиниб ички бозорда сотиладиган аччиқ қалампир қишда оила тирикчилиги бекаму кўст бўлишини таъминлайди.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг