Оила ва хотин-қизлар қўмитаси яна ажралиб чиқди

10:44 25 Декабрь 2023 Сиёсат
616 0

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги таркибидан ажралиб чиқди. Президентнинг тегишли (ПФ-208) Фармонига мувофиқ, қўмита Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўтказилади.

Қўмитанинг қўнимсизлиги сўнгги 7 йил ичида 6-марта юз бермоқда. 2018 йилда Президент Фармони билан Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб берилган бўлса, 2020 йилда Хотин-қизлар қўмитаси тугатилиб, унинг ўрнига Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилган эди.

2021 йил март ойида Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилди. 2022 йилда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тугатилиб, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси яна ташкил қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?