Оҳангаронда 8,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Фото: «Ўзенергоинспекция»
Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш цехи 8,7 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Оҳангарон туманида жойлашган «Н.» МЧЖга қарашли минерал ўғит ишлаб чиқариш цехида газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан 1 дона буғ қозони ва 2 дона икки контурли иситиш қозонида ноқонуний равишда табиий газдан фойдаланилган.
Аниқланишича, ушбу қоидабузарлик натижасида давлат манфаатларига 8 млрд 743 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг