Оҳангарон туманида чамадон ичидан аёл кишининг мурдаси топилди

19:00 28 Январь 2022 Жамият
1230 0

Архив сурат

2022 йилнинг 27 январь куни соат тахминан 21:30ларда чамадон ичидан ёши тахминан 30 – 35 ларда бўлган аёл киши мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси расмий баёнот берди.

«2022 йилнинг 27 январь куни соат тахминан 21:30ларда Оҳангарон тумани, «Гулобод» маҳалласидан Паркент тумани, «Қизилтоғ» қўрғонига олиб борувчи йўлнинг чап тарафи йўл сатҳидан 3 метр пастликда, қизил рангли чамадон ичидан ёши тахминан 30 – 35 ларда бўлган, Осиё миллатига мансуб аёл киши мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 27.01.2022 йил Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мурданинг шахсига аниқлик киритилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда», дейилади баёнотда.

Бош прокуратура Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?