Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки

13:06 18 Март 2023 Жамият
835 0

Бугун мамлакатимизнинг барча гўшаларида “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда. Миллий анъана ва  удумларимизнинг ажралмас қисми саналган ҳашар Хоразм вилоятида ҳам қизғин давом этмоқда.

Маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, қабристонлар, болалар майдончалари ободонлаштирилиб, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўплаб манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

- Бугунги хайрия ҳашарида 500 мингга яқин  юртдошларимиз, шу жумладан, 250 мингдан ортиқ ёшларимиз фаол иштирок этмоқдалар, - дейди  «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти бўлими бошқаруви раиси Алтибой Раджабов. – Ҳашар давомида 150 дан зиёд кам таъминланган оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаш, эхтиёжманд оилаларга ҳамда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олинади.

Маълумот ўрнида,  хайрия ҳашари давомида 700 гектарга яқин ер-майдонларини ободонлаштириш, 100 километрга яқин ариқ ва зовурларни тозалаш, 594 та қабристон ва 32 та зиёратгоҳларни ободонлаштириш ҳамда  60  минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган.

О.Адамбаев,

Халқ сўзи

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?