О, сенинг ёшлигинг менда бўлсайди!..

18:19 28 Август 2024 Жамият
288 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши ташаббуси билан энг улуғ, энг азиз байрамимиз олдидан «Уч авлод учрашуви» маънавий – маърифий тадбири бўлиб ўтди.

Вилоятнинг табиати сўлим масканида жойлашган «Хонобод» санаторийсида самимий суҳбат тарзида ташкил этилган мулоқотда Фарғона давлат университети профессорлари Султонали Маннопов, Ҳошимжон Ҳайдаров, Ғуломжон Йўлдошевлар иштирок этди. Учрашувда устозлар янги авлод вакилларига ҳаёт йўллари, меҳнат фаолияти, бу борадаги қувонч ва ташвишлар хусусида сўзлаб беришди.

— Бугунги ёшларга чин маънода ҳавас қилса арзийди, — дейди меҳнат фахрийси Султонали Маннопов. — Шу маънода, ардоқли шоиримизнинг «О, сенинг ёшлигинг менда бўлсайди» деган шеърий сатрлари орқали янги авлоднинг орзу–мақсадларига ҳавас ва хайрихоҳликни ҳис этиш мумкин. Йигит – қизлар бундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, доимо билими, дунёқарашини юксалтиришга астойдил ҳаракат қилиши зарур.

Юзма-юз мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Катта ҳаётий тажрибага эга устозларнинг пурмаъно ўгитлари давра қатнашчиларига эзгу мақсад йўлидаги интилишлари учун янада ғайрат-шижоат бахш этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?