Нурсиз дуранглар ва 2 та голли дуранг

10:48 12 Март 2026 Спорт
191 0

Кеча, 11 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган 3 та баҳснинг барчасида дуранг натижа қайд этилди.

Дастлабки баҳс Термиз шаҳрида ташкил этилди ва унда “Сурхон” жамоаси “Бунёдкор”ни қабул қилди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи баҳсда Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Дўстлик” стадионида “Қўқон-1912” клубини қабул қилди. Ушбу баҳс ҳам 0:0 ҳисобида якунланди.

Куннинг сўнгги баҳсида эса “Бухоро” жамоаси ўз майдонида “Хоразм”ни қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди.

Голларга мезбонлардан Владимир Родич, меҳмонлардан Азизжон Аҳроров муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Суперлига 3-туридан ўрин олган баҳслар бугун якунланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер