Нуронийлар ва ёшларни бирлаштирган фестиваль

16:03 08 Июнь 2021 Маданият
951 0

Ёзнинг жазирамасига қарамай, хиёбоннинг азим чинорлари остида, соя-салқин масканда спорт мусобақалари, билимлар беллашуви, яна бир томонда мушоиралар давом этмоқда. Минглаб ёшларни бирдамлик, ёшлик завқи ва шодлиги остида бирлаштирган бу жараён куни кеча Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ташаббуси билан «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» фестивали доирасида бўлиб ўтди.

«Пахтазор» маҳалласидаги шинам «Хумо» боғида бўлиб ўтган тадбирда волейбол, шахмат, югуриш, велоспорт йўналишларда мусобақалар, ёш ижодкорлар томонидан мушоира кечалари, билимдонлар беллашуви, кўнгилочар шоу-дастурлар байрамга кўтаринкилик берди. Айниқса, Ёзувчилар уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими қошида туман ёшлари учун ташкил этилган «Парвоз» адабий тўгараги ёшлари томонидан ўтказилган мушоиралар, китобхонлик кечалари барча ёш қаламкашлар учун айни муддао бўлди. Шу куни китобсевар ёшларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган бадиий китоблар жамланмаси тақдим этилди.

Тантана давомида Қуйи Чирчиқ туман ҳокими иқтидорли ёшларга фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар тақдим этди. Шунингдек, фестиваль доирасида «Бир нуроний беш нафар ёшга мураббий» тамойили асосида туман фахрийлари билан маданий тадбирлар ташкил қилинди ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун суннат тўйлари, «Аёллар дафтари» рўйхатидаги хотин-қизлар билан мутасаддилар мулоқоти ўтказилди.

Наргиза Асадова,
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
«Парвоз» адабий тўгараги раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер