Нукусда ноқонуний дори воситалари савдоси тўхтатиб қолинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳри бўлими, Божхона ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар Ж.Б. ва П.Д. ЯТТ «Б.Х.»нинг Нукус шаҳридаги савдо дўконида қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келганликлари аниқланиб, фуқаро М.Х.га таркибида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 6 қути «Molecule plus» дори воситасини 2,3 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг