Ноёб цитрус мевалар оила томорқасида етиштирилмоқда
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Қувасой шаҳридаги «Боғбон» МФЙда истиқомат қилувчи Хайрулло Максумов «Ҳар бир оила–тадбиркор» дастури доирасида банкдан 33 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, хонадон томорқасида 2 сотих, маҳалладаги бўш ер майдонида 4 сотих ерда иссиқхона ташкил этди.
Яқинда фаолият кўламини янада ривожлантириш мақсадида банкдан 100 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, иссиқхонада замонавий иситиш тармоғи ва томчилатиб суғориш технологиясини жорий этди. Бу иссиқхонадан йил давомида бирдек самарали фойдаланиш ҳамда даромад олиш имконини беради.

— Айни пайтда «Хазина» оилавий корхонаси тасарруфидаги иссиқхонада ноёб цитрус мевалар парваришини йўлга қўйганмиз, — дейди у. — Ўтган қисқа даврда иссиқхонада уч хил навдаги банан, киви кўчатлари бир текис ривожланмоқда. Банан навлари орасида Мексикада ўсувчи тури ҳам бўлиб, у маҳаллий иқлим шароитига осон мослашди.
Шунингдек, Туркиядан олиб келинган 3 турдаги папайя ҳосилга кирди. Папайя 2,5–3 метргача ўсиб, икки йилда ҳосил беришни бошлайди. Унинг меваси худди қовун таъми мазасини беради ҳамда биттаси ўртача бир килограммгача тош босади.

Ҳозирда хонадон соҳиби араб анорини олиб келиб, ундан маҳаллий шароитда мўл ҳосил олиш ва киви, банан етиштириш борасида кўчатчилик тармоғини ривожлантириш мақсадида изланишлар олиб бораётир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг