Ноқонуний олтин қазиётган 37 нафар шахс қўлга олинди
«Контехназорат» томонидан Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳудудларидаги объектларда хизмат текширувлари олиб борилди. Бу ҳақида «ЎзА» ахборот агентлиги хабар берди.
Унда айтилишича, Шофиркон туманидаги «Қулжуқтов» ва Конимех туманидаги «Товшан» тоғ массивларида жойлашган «Олтин Кон» МЧЖ тасарруфидаги ҳудудларда ўтказилган текширувлар давомида бегона шахслар томонидан ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари фош қилинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан материаллар ДХХга юборилиб, тезкор чоралар кўрилган.
Маълум бўлишича, «Қулжуқтов» массивида ўтказилган тадбир давомида 37 нафар шахс ноқонуний фаолият юритаётган пайтда қўлга олинган.
Тезкор тадбир давомида, 3 та «Форд» автомашинаси, 8 та перфоратор, 6 та компрессор ва таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган 400 қопга яқин руда ва бошқа қўлбола ясама асбоб-ускуналар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Билдирилишича, ушбу ноқонуний фаолият орқали давлат ва жамият манфаатларига жами 20 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг