Нон азиздир одамга...

1933 йили Россияда катта қурғоқчилик рўй берганда рус аҳолиси Самарадан Тошкентга поездларда кўчиб келиб, юртимиздан қўним топган “Ташкент — город хлебный” деб. Кейинчалик 1941– 1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида яна рус аҳолиси Ўзбекистонга эвакуация қилинди ва бобо-бувиларимиз уларни озиқ-овқат ҳамда кийим-кечак билан таъминлади. Шу воқеаларга асосланиб “Сен етим эмассан” кинофилми ҳам суратга олинди.
1964 йил СССРда нон танқислиги сабабли укам билан Чорсу бозорида навбатда туриб ўзимизнинг обинон, гижда нон ва бошқа егуликларни сотиб олардик. Бу нонлар ширин, арзон, тез айнимайдиган, қотганда ҳам сифати ўзгармас эди. Ўша кезлари ишлаб чиқарилган “железнодорожный”, буханка, батон, булочка ва пряниклар “Гост стандарт”лари бўйича чиқарилар, технологияси сақланиб келинарди. Барибир ўзимизникига етмасди...
Тахминан 1980 йилларда новвойчиликка давлат томонидан янги немис технологияси олиб келинди ва аввалги синовдан ўтган технологияни сиқиб чиқарди. У технология Қозоғистон унига мўлжалланган бўлиб, бизнинг унимиз бу рақобатдан чиқиб кетди. Айнан немис технологияси бўйича чиқарилган буханка нонлари жазирама ёз кунлари тез бузилиб, ёпишқоқ ва берч бўлиб қоларди. Бу чиқиндига айланган маҳсулотни ҳатто уй ҳайвонларига ҳам бериб бўлмасди. Табиийки халқнинг катта маблағи нон билан бирга исроф бўларди.
Россияда 2020 йилда Президент буйруғи билан чет элдан келтириб олинган озиқ-овқат маҳсулотларини сифати яхши бўлиши, барча қонун талабларига мос келишига қарамай булдозер билан янчиб, ерга кўмиб юборишган. Мақсад — шу ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзимизни юртдошларимиз ишлаб чиқарсин дейишган. Натижада эса Россия қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш кўрсаткичлари бўйича дунёда биринчилар қаторида эътироф этилади.
Мустақилликдан буён юртимизда кўп ўзгаришларга гувоҳ бўлдим. Айниқса, раҳматли биринчи Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида халқ фаровонлиги йўлида катта ўзгаришлар амалга оширилди. Улардан сўнг амалдаги давлатимиз раҳбари, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев байроқни баландроқ кўтариб, иқтисодиётимизнинг янада юксалиши, Ўзбекистонимизни дунёга кенгроқ очилишига машаққатли хизматларини аямай келмоқдалар.
Биламизки, ҳаётимиз ва иқтисодиётимизда ҳам новвойлик азалдан юқори аҳамиятга эга, юксак қадрланади. Ҳар бир вилоятнинг ўз буғдой уни, тегирмон тошию новвойхоналари, нон ёпиш усуллари ва мактаблари мавжудлиги ҳеч кимга сир эмас.
Ўйлайманки, яқин келажакда юртимиз ҳам кўп соҳаларда дунёнинг манаман деган мамлакатлари қаторида ривожланади. Шу билан бирга новвойчилик соҳасида ҳам ютуқларга эришилади, меҳнаткаш халқимиз олқишига сазовор бўлади, жонажон юртимиз ўзининг ширмой, таъмию мазаси бошқа ўлкаларникига ўхшамаган азиз нонлари билан дунёда ном қозонаверади.
Мирқосим МИРСОБИРОВ,
Халқ демократик партияси Нуронийлар кенгаши аъзоси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг