Ногиронлиги бор аёл 15 нафар маҳалладошини ишли қилди

13:57 28 Январь 2026 Жамият
171 0

Қўлида ҳунари йўқ, ишсиз хотин – қизларнинг Лола Исаевани сўроқлаб келиши ортидан 15 кишининг бандлиги таъминланди. Ваҳоланки, Шофиркон туманидаги “Бобоҳайдар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган бу юртдошимиз уч йил муқаддам эҳтиёжманд оила бекаси сифатида “Аёллар дафтари”га киритилган эди.

-Лола опага субсидия асосида битта тикув машинаси олиб берилган эди,- дейди туман ҳокимининг маҳалладаги ёрдамчиси Жасурбек Шукуров.- Натижада унинг ўзига бўлган ишончи ортди. Иштиёқ билан ишлаб, буюртма асосида кўрпа – тўшак, ёстиқ, дастурхон, бешик ёпинчиғи каби рўзғорга керакли буюмларни тайёрлашга киришди.Мижозлари кўпая борди.

Иши бароридан келган ҳунарманд маҳалла масъулларига мурожаат қилиб, ишсиз хотин – қизларни ҳузурига юборишни сўради. Шу тариқа 15 нафар аёл ҳунар ўрганиб, муқим иш ўрнига, тузуккина даромадга эга бўлди. Қўл меҳнатига асосланган ҳунармандчиликни рисоладагидек йўлга қўйган, буюртмачилари сероб Лола Исаева энди фаолиятини кенгайтириб, кўрпа – тўшак тикадиган замонавий ускуна харид қилиш ниятида.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер