Нодирбек Абдусатторов “Prague Masters” турнирида муддатидан олдин чемпион бўлди
Фото: UzChess
Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов Чехияда ўтаётган “Prague Masters” турнирида муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди.
У мусобақа якунига бир тур қолганида aсосий таъқибчиси эронлик Пархам Махсудлуни мағлуб этди ва орадаги фарқни 1,5 очкога ошириб олди.
Айни пайтда Нодирбекда 8 имкониятдан 6 очко бор. Унинг энг яқин таъқибчилари эса 4,5 очко жамғарган. Шу боис охирги турда қандай натижа бўлишидан қатъи назар ҳамюртимиздан бирор шахматчи ўтиб кета олмайди.
Ушбу ғалабадан сўнг Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг кучли шахматчилари онлайн рейтингида тўртинчи ўринга чиқиб олди. Ундан олдинги поғоналарда Магнус Карлсен (Норвегия), Фабиано Каруана (АҚШ) ва Ҳикару Накамура (АҚШ) турибди. Шахмат тожининг амалдаги соҳиби Динг Лижендан (Хитой) эса бешинчи поғонадан жой олган.
Айни пайтда Нодирбек Абдусатторовнинг ҳисобида 2765.5 рейтинг очкоси бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг