Навоийда сайёҳликнинг янги мавсумига старт берилди

Навоий вилоятида сайёҳликнинг янги мавсумига старт берилиши муносабати билан Навоий шаҳрида ички туризм ярмаркаси ташкил этилди.
Унда ҳудудда фаолият олиб бораётган туроператор ва турагентлар, меҳмонхоналар, ҳостел ва оилавий меҳмон уйлари вакиллари ҳамда корхона ва ташкилотлар касаба уюшмаларининг бошланғич ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Ярмарканинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари С.Мирзаев ушбу тадбирдан кўзланган мақсадга тўхталиб, у туроператорлар ҳамда корхона ва ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштиришга, нафақат вилоят балки бутун республикамиз бўйлаб сайёҳлар алмашинуви ошишига хизмат қилишини таъкидлади.
Шунингдек, тадбирда вилоятнинг сайёҳлик салоҳиятига эътибор қаратилиб, бугунги кун ҳолатига 219 та манзил (49 та меҳмонхона, 107 та оилавий меҳмон уйлари, 37 та ҳостел, 15 та дам олиш ва 6 та ўтовли масканлар) фаолият юритиб, улар бир вақтнинг ўзида 6569 нафар сайёҳни қабул қилиш қувватига эгалиги сайёҳлик оқимини янада ошириш имконияти хусусида сўз юритилди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур лойиҳалар ҳар бир ҳудуд учун қўшимча янги иш ўринлари демакдир. Шу билан бирга мазкур ҳудудлардаги маданий мерос объектлари, зиёратгоҳлар атрофида халқаро туризм талабларига жавоб берадиган оилавий меҳмон уйларининг ташкил қилиниши, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, коммунал ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш, туризм инфратузилмаси ва ёндош инфратузилмани қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, модернизация ишлари туфайли маҳаллий аҳолининг турмуш шароитлари, фаровонлиги юксалиб, мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлиги ошиши шубҳасиз.
Ярмарка иштирокчиларига вилоятнинг ҳар бир ҳудуди сайёҳлик жозибадорлиги акс этган видеороликлар намойиш этилди.
Темур ЭШБОЕВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг