Навоийда Қурбон ҳайити

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоий вилоятида ҳам Қурбон ҳайити истиқлол инъом этган улуғ маънавий неъматлардан бири – эзгулик ва хайр-саховат айёми сифатида нишонланди. Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарорга асосан кенг кўламдаги тадбирлар амалга оширилиб, муқаддас қадамжо, тарихий обида ва зиёратгоҳларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Байрам куни кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга саховатпешалик кўрсатилди.
— Шундай улуғ айёмларда бизларни қадрлаганларни яратганнинг ўзи қадрласин, — дея дуо қилади Кармана туманидаги Кумушкон маҳалласида истиқомат қилувчи, ёлғиз яшовчи Тошбиби Мақсудова. — Худога шукур, ҳеч нимадан камчилигимиз йўқ. Меҳр ва эътиборни ҳам мана давлатимиз кўрсатиб турибди.
Қурбон ҳайитининг намозлари Карманадаги Қосим шайх ва Навоий шаҳридаги Алишер Навоий номидаги ва жами 70 га яқин жоме масжидларида адо этилиб, юртга тинчлик, элга осойишталик тилаб, дуога қўллар очилди.
— Шундай улуғ кунда юртимизга тинчлик ва осойишталик ҳамда халқимиз эришган энг буюк ютуқ мустақиллигимизнинг бардавомлиги тилаб дуо қилдик, — дейди Ҳотам ҳожи Хўжамов. — Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларини, жумладан диний ва умуминсоний қадриятларимизни ҳам қамраб олмоқда. Айниқса, муқаддас динимизнинг маданий-маърифий нуфузини оширишдаги саъй-ҳаракатлари кўнглимизни тоғдек кўтармоқда.
Байрам муносабати билан вилоятнинг қадим зиёратгоҳларида ҳайит сайли тадбирлари амалга оширилиб, Нурота ва Қизилтепа туманларидаги «Мурувват уйлари»даги юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг