Навоийда "Lacetti" пиёдани уриб юборди

19:23 28 Октябр 2021 Жамият
1136 0

ИИВ ЙҲХББнинг маълум қилишича, 25 октябрь куни соат 11:26 ларда Навоий вилояти, Навоий шаҳри, И.Каримов ҳамда Ўзбекистон кўчалари кесишган чорраҳада 2001 йилда туғилган ҳайдовчи "Lacetti" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Хабарда айтилишича, ҳодиса оқибатида, пиёда 1977 йилда туғилган Ф.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер