НАТО яна бир флот ташкил этишини маълум қилди

16:06 04 Декабрь 2024 Дунё
342 0

Архив фото

НАТО Болтиқ ва Ўрта ер денгизларида альянс инфратузилмасини ҳимоя қилиш учун учувчисиз самолётлардан ташкил топган денгиз флотини ташкил этмоқчи. Бу ҳақда НАТО Қуролли кучларининг трансформация бўйича иттифоқчи кучлари олий қўмондони Пьер Вандье маълум қилди.

Унинг «Defense News» ҳарбий порталига маълум қилишича, флотни яратиш ҳали дастлабки босқичда. Тахмин қилинишича, унинг ёрдами билан НАТО ҳар куни альянсдан ташқаридаги фаолликни кузатиши мумкин бўлади: биринчи навбатда сув остини, кейин эса сув устини.

«Ҳозирча флотнинг номи йўқ, шунчаки учувчисиз сув усти транспорт воситалари парки. Аслида у аллақачон мавжуд... Биз буни (альянс доирасида – таҳр.) муҳокама қилишга ҳаракат қиламиз, кейин эса иттифоқчиларимиз билан уни ҳаётга татбиқ этишнинг мос усулини биргаликда қидирамиз», — дейди Вандье.

Вандье флотни ривожлантириш бўйича ишлар АҚШ денгиз кучларининг 59-сонли ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган тажрибалар орқали осонлашиши мумкинлигини таъкидлаб, лойиҳа НАТО денгиз қўмондонлиги (MARCOM) ва Иттифоқчи кучларнинг Европадаги бош қўмондонлиги оператив штаби (SACEUR) томонидан қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.

Аввалроқ «Helsingin Sanomat» газетаси НАТО декабрь ойидан бошлаб альянснинг Финляндияда ташкил этилган денгиз маркази негизида Болтиқ денгизининг сув ости инфратузилмасини кузатишни бошлаши ҳақида хабар берган эди.

Финляндия оператори «Cinia Oy» душанба куни Финляндия ва Германия C-Lion1 ўртасидаги денгиз ости телекоммуникация кабелида носозлик аниқлангани ва кабель ўчирилганлигини айтди. Кейинроқ Германия ва Финляндия Болтиқ денгизида икки давлат ўртасида ўтадиган денгиз ости алоқа кабелига шикаст етганидан хавотирда эканликларини ва бу борада чуқур тергов олиб борилаётганини билдирди.

Кейинроқ, Литва ва Швеция ОАВлари Швеция ва Литва ўртасидаги денгиз ости алоқа кабели ҳам шикастлангани ва Швеция расмийлари тергов олиб бораётгани ҳақида хабар беришди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?