НАТО Украинадан кўра ўзининг бўлинишидан кўпроқ хавотирда — эксперт

Иллюстратив фото
НАТОнинг навбатдаги саммитида Украинага унчалик эътибор берилмайди, чунки альянс энди ўз бўлинишини енгиб ўтишдан кўпроқ хавотирда. Бу фикрларни Россия Стратегик тадқиқотлар институти эксперти Сергей Эрмаков айтиб ўтди.
НАТО саммити шу йилнинг 24-25 июнь кунлари Гаагада бўлиб ўтади. Аввалроқ “France-Presse” агентлиги номи ошкор этилмаган дипломатга таяниб, НАТО ушбу саммитининг якуний декларациясини қисқача баён қилишга ва келишмовчиликларни юзага келтирмаслик учун Украинанинг эҳтимолий аъзолигини эслатмасликка ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар берган эди.
Агентлик маълумотларига кўра, НАТОнинг Гаагадаги саммитида асосий эътибор Украинага эмас, альянсга аъзо давлатлар ўртасида мудофаа харажатларини ошириш бўйича АҚШ президенти Дональд Трампни қаноатлантирувчи келишувга эришишга қаратилади.
“Энди Марк Рютте (НАТО Бош котиби) учун устуворликлар бутунлай бошқача — Украина эмас, балки альянснинг ўзини сақлаб қолиш. Энг муҳими, трансатлантик алоқаларни мустаҳкамлаш, яъни АҚШнинг НАТОдаги иштироки, аслида бу ташкилотнинг устуни ҳисобланади. Шунинг учун, улар учун асосий нарса молиявий харажатлар юкини адолатли, деб аталадиган тақсимотнинг муҳокамаси бўлади”, — дейди Ермаков.
Унинг қайд этишича, Украина масаласида иттифоқ мамлакатлари ўртасида маълум бўлиниш мавжуд.
“Биринчи навбатда Шарқий Европа ва Болтиқбўйи давлатлари борки, улар Украинани қўллаб-қувватловчи қатъий позицияни эгаллаб, бу масалани НАТОда илгари суради. Бу иттифоқчиларни доимий равишда тарғиб қилишга, декларацияларда “Украина, албатта, альянснинг аъзоси бўлади” деган баландпарвоз сўзларни ёзишга ундайди. НАТОнинг бошқа кўплаб мамлакатлари учун бу масала унчалик долзарб эмас ва баъзи давлатлар одатда Дональд Трамп маъмурияти позициясига қатъий йўналтирилган”, — дейди эксперт.
Шу боис, сиёсатшунос башоратига кўра, саммитнинг якуний декларацияси бироз соддалаштирилган матнга эга бўлади.
“Музокаралар ва уларда Трампнинг иштирок этиши фонида НАТО, албатта, ҳозир Украина муаммосига аралашишни истамайди. Бу Украина НАТО кун тартибидан бутунлай чиқиб кетади, дегани эмас. Қолаверса, саммитда Украина президенти Владимир Зеленскийнинг иштироки ҳақида ҳеч қандай факт йўқ. Яъни мақом туширилиши мумкин. Бу Зеленский ўрнига Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига қатнашишини англатади”, — дея ўз сўзини давом эттирган эксперт.
Ермаков нуқтаи назарига кўра, Рюттенинг ўзи биз ҳозир АҚШни, Трампни қўллаб-қувватлашимиз керак, Вашингтонни ғазаблантирмаслигимиз керак, деб ҳисоблайдиганлардан бири. Ва декларацияга Украина билан муаммони ҳал қилишдан кўра, Хитой ўз иттифоқчилари ёки ҳеч бўлмаганда Россия — Хитой ҳамкорлиги хавфи ортиб бораётгани ҳақидаги бандни киритиш яхшироқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг