НАТО «Россия ҳужуми» сценарийси асосида машғулотлар ўтказишга киришди

Архив фото
НАТО ҳаво кучлари «Рамштейн байроғи» машқлари доирасида Россиянинг ҳарбий блок мамлакатларига ҳужуми сценарийси асосида машғулотлар ўтказмоқда. Бу ҳақда Германиянинг DPA агентлиги ёзмоқда.
Қайд этилишича, машғулотларга 90 та самолёт, шунингдек, дрон ва вертолётлар жалб этилади. Машқлар 31 мартдан бери давом этмоқда ва альянс кучлари ҳаво ҳужумларини қайтариш ва душманнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини йўқ қилиш учун аллақачон маневрлар ўтказган.
Энди Нидерландия қирғоқлари яқинидаги НАТО кучлари «босқинчи душманга қарши мудофаа пайтида фавқулодда вазиятларда қуруқликдаги кучларни қўллаб-қувватлаш қобилиятини» машқ қила бошлаган. Агнетлик маълумотларига кўра, бу Россия ҳужуми сценарийси. Маневрлар Москва учун сигналдир.
«Умид қиламизки, бундай машқлар душманни тўхтатади», — дейди альянс ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони, АҚШ генерали Жеймс Хеккер.
Аввалроқ, Германия армияси сентябрь ойида «Россия ҳужуми» сценарийси асосида оммавий ҳарбий машғулотлар ўтказиши хабар қилинганди. Уларга НАТО давлатларидан ҳам аскарлар жалб қилиниши, жами 800 000 нафарга яқин ҳарбий «Россия ҳужуми»га тайёрланиши айтилганди.
Олдинроқ, Европа Иттифоқининг айрим давлатлари ва Буюк Британия ўз фуқароларга омон қолиш учун уч кунлик захираларни тайёрлашни тавсия қилганди. Бундай тавсиялар Россия саботаж қилиши мумкин бўлган, гўёки экспертларнинг энергия инфратузилмасига эҳтимолий ҳужумлар ҳақидаги хавотирлари сабаб берилган.
Хусусан, Финляндия ва Латвия фуқаролар учун инқирозли вазиятларда қандай ҳаракат қилиш бўйича кўрсатмаларни онлайн тарзда жойлаштирди, Эстония эса тегишли услубий материалларни янгилаб, аҳолига тарқатди. Швеция 2024 йил охирида «Инқироз ёки уруш ҳолатида» қўлланмасини қайта нашр этди ва тарқатди. Унда ҳаво ҳужумлари пайтида бошпана топиш ва озиқ-овқат ҳамда сув захиралари бўйича маслаҳатлар мавжуд. Польша Мудофаа вазирлиги жорий йилнинг охиригача ҳар бир оилани тирик қолиш учун қўлланма билан таъминлаш режасини эълон қилди.
Бунгача «The Economist» нашри Европа давлатлари ўз фуқароларини Россия билан эҳтимолий ядро урушига тайёрлашни бошлагани ҳақида ёзганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг