Наманганлик ёш дастурчилар 15 миллиард сўмлик маҳсулот яратишди

Фото: Қудратилла Нажмиддинов / Халқ сўзи
Ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган ахборот технологияларига ёшларимиз ўртасида қизиқиш ошиб бораётгани қувонарли, албатта. Буни уларнинг замонавий технологияларни пухта эгаллаб, истиқболли дастурлар яратаётганида ҳам кўриш мумкин. Наманган вилояти Поп туманида ташкил этилган IT форумида йигирмага яқин дастур яратган 67-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Фахриёр Аллаёровнинг эришаётган натижалари барчани лол қолдирди. Яна бир иштирокчи - Козимжон Каримов эса 6-синфда ўқийди. Шунга қарамай, изланувчан ўсмир анимацион фильмлар учун дастур яратиш қобилиятини намойиш қилишга улгурди.
Наманган вилоят ҳокимлиги АКТни ривожлантириш маркази директори Бахтиёр Охунбобоевнинг айтишича, шаҳар ва туманларда ҳозирга қадар 5 минг 600 нафар ўқувчи-ёшлар IT бўйича таълим олиши учун имкониятлар яратиб берилди. Натижалар чакки эмас. Йигит-қизлар томонидан яратилган 15 миллиард сўмлик дастурий таъминот маҳсулотларини сотишга эришилди. Бу – бошланиши.
Форумда Наманган илмий-инновацион салоҳиятини кўтаришга хизмат қилувчи муҳим қарорлар қабул қилинди, шартномалар имзоланди, тажриба алмашилди. Унда Республика IT Park оператив бошқарувидаги 13 та махсус мактаб вакиллари – дастурчилар, IT-менежерлар, мустақил фрилансерлар иштирок этди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ. “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг