Наманганга Мўғулистондан зотли қўйлар келтирилди
Чорвачилик соҳасининг сердаромад ва истиқболли йўналишларидан бири — қўйчилик. Уни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 24-25 июнь кунлари Мўғулистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар доирасида ушбу мамлакатдан 100 минг бош “Баят” зотли қўйлар олиб келиниши кўзда тутилган. Шундан 12,5 минг бошини Наманган вилояти олади. Кеча қўйларнинг дастлабки туркуми Уйчи туманига келтирилди.
— Тез ўсувчи ва юқори вазн оладиган қўйлар парвариши билан аввал шундай йўналишда ишлаб келган тадбиркорлик субъекти негизида ташкил этилган “Ахси чорва” масъулияти чекланган жамияти шуғулланадиган бўлди, — дейди туман ветеринария ва чорвачилик бўлими бошлиғи Валижон Болтабоев. — У кластер усулида фаолият кўрсатиб, оғирлиги 35-40 килограммгача етадиган жониворлар наслчилик-селекция ишлари асосида кўпайтирилади.
Маълумот учун, Уйчи туманига ҳаммаси бўлиб минг бош Мўғулистон қўйларини олиб келиш режалаштирилган. Унга талабгорлар орасида “Чорвадор транс”, “Уйчи асал” масъулияти чекланган жамиятлари ҳам бор.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг