Наманганда ўқитувчиларга аттестацияда ёрдам бераётган “бункер” фош этилди
Фото: ДХХ
Наманган шаҳрида таълим тизимида ишловчи мансабдор шахслар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
Маълум қилинишича, ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Наманган вилояти Давлатобод туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директори ўринбосари, Наманган давлат техника университети бўлим бошлиғи ҳамда ушбу бўлим мутахассиси ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, малака тоифаларини белгилаш учун ўтказилган аттестация имтиҳонлари доирасида тест синовларини топширишларида педагог ўқитувчиларга моддий манфаат эвазига “бункер” орқали масофадан туриб ёрдам бергани аниқланган.
“Бункер” сифатида фойдаланилаётган хонадон кўздан кечирилганида, ушбу манзилда тест саволларини ечишга жалб қилинган 12 нафар ўқитувчи борлиги аниқланиб, ноутбук, 30 дона ҳар хил турдаги эшитиш мосламаси ва яширин камералар, 8 дона Wi-Fi роутер ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Маълум бўлишича, мактаб директори ўринбосари ва бошқалар имтиҳон натижаларини ижобий ҳал қилиб беришга ишонтирган ҳолда, вилоятдаги педагог ўқитувчиларнинг маълум бир қисмидан 1,3-1,5 минг доллардан талаб қилиб, жорий йил сентябрь-октябрь ойларининг ўзида 25 минг доллар миқдорида пул маблағи йиғиб олган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, Давлатобод туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директори ўринбосари ҳамда “бункер”ни бошқараётган, 2001 йилда туғилган фуқаро муқаддам айнан шундай жиноят содир этгани учун жавобгарликка тортилган бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг