Наманганда 665 миллион сўмлик «свет» ўғирлаганлар ушланди

13:02 27 Февраль 2026 Жамият
236 0

Наманган вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда муқаддам судланган фуқаро Б.Х. Наманган шаҳар, «Гулбоғ» МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 404,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги фош қилинган.

Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.

Маълум бўлишича, муқаддам судланган фуқаро А.А. Наманган шаҳар, «Учқун» МФЙ ҳудудидаги хонадонида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, 117 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.А. Наманган шаҳар, «Учқун» МФЙ ҳудудидаги хонадонида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, 144 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?