Наманганда 17 ёшли ўқувчи бошқарган “Gentra” ЙТҲга учради

16:07 07 Октябр 2024 Жамият
252 0

Фото: Видеодан кадр

Наманган шаҳрида ичида мактаб ва техникум ўқувчилари бўлган “Gentra” йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда “Автопатруль+” дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2 октябрь куни соат 11:00 лар атрофида шаҳарнинг Марғилон кўчасида содир бўлган. 5 нафар ўқувчи “Gentra” машинасини ижарага олиб, катта тезликда бошқариб бораётганида йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган. Йўл ўртасидаги бетон тўсиқдан ошиб ўтган машина ЗИЛʼга бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида руль бошқарувида бўлган, 17 ёшли ўсмир вафот этган. Шунингдек, 2007 йилда туғилган 3 нафар ҳамда 2009 йилда туғилган 1 нафар ўсмир оғир тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Наманган вилояти филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Марказ шифокорининг билдиришича, улардан бирида клиник ўлим ҳолати кузатилган ва кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли ҳаёти сақлаб қолинган. Ҳозирда уларнинг барчаси кома ҳолатида ва сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан ҳали расмий муносабат билдиргани йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?