“Namangan square" да дастлабки кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди

20:30 29 Декабрь 2022 Жамият
730 0

Фото: Халқ сўзи

Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Namangan square" да кўп қаватли турар жой мажмуаси Бирлашган Араб Амирликларининг “MJ Developers” компанияси билан ҳамкорликда барпо этилмоқда. 18 гектар майдонда қурилиш ишлари олиб борилаётган йирик лойиҳага 50 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестицияни йўналтириш кўзда тутилган. Ҳозирга қадар унинг 9 миллион доллари ўзлаштирилиб, қурилишнинг биринчи босқичи тадбирлари амалга оширилди.

Лойиҳага кўра, 2024 йилда тўла фойдаланишга топшириладиган «ақлли шаҳарча»да ўнлаб тижорат ва замонавий кўп қаватли турар жойлар мажмуаси қад ростлайди. Бундан ташқари ҳудуддан болалар боғчаси, бошланғич ва ўрта мактаб, бизнес маркази ҳамда меҳмонхона бинолари ўрин олади.

Аҳоли учун муносиб турмуш яратиладиган шаҳарчадаги қулай шароит ҳозирданоқ фуқароларни қизиқтириб, қурилаётган уйларга шартнома тузаётган харидорлар сони ортиб бормоқда. Янги йил арафасида бу ерда дастлабки кўп қаватли уй битказилди. Ундаги 49 та хонадон кўчиб кириш учун тайёр ҳолга келтирилган. Кеча шаҳарчанинг дастлабки яшовчиларига замонавий хонадонлар калити тантанали равишда топширилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?