Музейлар фаолияти замон талабларига мосми?
Архив фото
Дилшод КАРИМОВ, Халқ сўзи online/Тошкент. Афсуски, бу саволга ижобий жавоб бериш қийин. Юртимизда фаолият кўрсатаётган музейлар замонавий ахборот технологиялари, глобал тармоқ орқали виртуал саёҳат қилиш имконини берадиган мосламалар билан тўлиқ жиҳозланмаган.
Аслида, музейлар — Ватанимиз тарихи, халқимизнинг азалий қадриятлари ҳақида сўзловчи ишончли кўзгудир. Улар ёшларда миллий ғурурни бойитиб қолмай, юртимизга хорижликларнинг қизиқишини ошириб, бу ерга саёҳат қилишлари учун “ташриф қоғози” ҳамдир.
Маданият вазирлиги томонидан 2018 йил давомида соҳада амалга оширилган ишлар ва 2019 йилда кўзланган режалар юзасидан ўтказилган анжуманда ушбу соҳадаги камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани қайд этилди.
Жумладан, 2019 йилда 30 та музейнинг “Виртуал музей” базасини шакллантириш, шунингдек, Ўзбекистон музейлари ягона порталини яратиш ишлари якунлаш режалаштирилган.
Музейлар томонидан бир йилда пуллик хизматлар қиймати 10 млрд.ни ташкил этаётган бўлса, буни келгуси 2 йилда 1,5 маротабага ошириб, 15 млрд.га етказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг